“Мазмунли таътил” доирасида Олмалиқда шахмат–шашка мусобақалари ўтказилди
2026-01-12 18:00:00 / Янгиликлар

Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан 2026 йил 5–10 январь кунлари Олмалиқ шаҳрининг 41 та маҳалласида “Мазмунли таътил” дастури доирасида турли йўналишдаги тадбирлар ташкил этилди. Мазкур лойиҳа доирасида барча маҳаллаларда ўтказилган шахмат–шашка мусобақалари ёшлар ўртасида катта қизиқиш ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
♟️ Интеллектуал беллашувларда жами 492 нафар ёшлар фаол иштирок этиб, мантиқий фикрлаш, тезкорлик ва стратегик ёндашув бўйича ўз билим ҳамда салоҳиятларини намоён этдилар.
🧠 Ушбу мусобақалар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ақлий салоҳиятини ошириш ҳамда соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилди.



