2026 йил 5–10 январь кунлари Олмалиқ шаҳрининг 41 та маҳалласида “Мазмунли таътил” доирасида ўтказилган “Миллий караоке” танлови ёшлар орасида катта қизиқиш уйғотди.
2026-01-12 19:25:00 / Янгиликлар

Мазкур мусиқий беллашувда жами 492 нафар иқтидорли ёшлар фаол иштирок этиб, миллий қўшиқларимизни жўшқин ижрода куйлаш орқали ўз истеъдодларини намоён этдилар.
🎵 Тадбирлар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий маданият ва санъатга бўлган ҳурматни мустаҳкамлаш, шунингдек, ижодий салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилди.


