Фуқаролар қабули бўлиб ўтди
2025-11-06 12:20:00 / Янгиликлар
Халқ билан мулоқот

Бугун Оҳангарон тумани ҳокими Дониёр Мадиримов томонидан Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабулда мурожаатчилар уй-жой, коммунал соҳа, соғлиқни сақлаш, таълим, ишга жойлашиш ва бошқа масалалар юзасидан ҳокимга мурожаат қилишди.
Туманимизнинг турли ҳудудларидан келаётган мурожаатчиларнинг муаммоли масалалари ҳоким иштироки билан жойида ҳал этилди. Ижроси вақт талаб этадиган айрим масалалар бўйича вазифалар белгиланиб, ташкилот раҳбарларига бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.





