Рўйхатга олиш бўйича ўқув-семинар ўтказилди
2025-11-05 16:05:00 / Янгиликлар

Маълумки, Ўзбекистонда 2026-йил январь-февраль ойларида аҳоли ва қишлоқ хўжалиги рўйхатдан ўтказилади.
Айни кунларда жойларда ушбу жараёнга қизғин тайёргарлик ишлари кетмоқда. Оҳангарон туманининг олис тоғли ҳудудларида эса аллақачон рўйхатга олиш ишлари бошлаб юборилган.
Бугун туманимизга бириктирилган вилоят Статистика бошқармаси ходими ва "Алоқабанк" бошқаруви раиси ўринбосари томонидан маҳалла "еттиликлари" учун ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинарда бу борадаги ишларни ташкил этиш, планшетларга тегишли иловани ўрнатиш ва бошқа масалалар юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, 2026-йил 15-январь - 26-февраль кунлари аҳоли аввал интернет орқали, сўнгра уйма-уй ҳисобга олинади. Саволлар сони 328 тадан 71 тагача қисқартирилган.






