Оҳангарон тумани ҳокими ўринбосари халқаро кўргазмада фаол иштирок этмоқда
2025-10-10 10:40:00 / Янгиликлар
Инновация

Тошкент шаҳрида "INNOWEEK-2025" халқаро кўргазмалар ҳафталиги ўз ишини бошлади.
Мазкур нуфузли тадбирда Оҳангарон тумани ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Жамшид Латипов ҳамда тумандаги инновацион корхоналар вакиллари фаол иштирок этмоқда. Улар томонидан ҳудудда илғор технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган замонавий маҳсулотлар ҳамда инновацион ғояларнинг тақдимоти ўтказилмоқда.
Ушбу тадбир нафақат Оҳангарон туманида инновацион соҳада олиб борилаётган ишларни оммалаштириш, балки юртимизнинг бошқа ҳудудларидаги бу йўналишда эришилаётган ютуқларни туманимизга татбиқ этиш учун тажриба алмашиш имкониятидир.



