Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни муносбати билан байрам тадбири бўлиб ўтди
2025-09-26 16:35:00 / Янгиликлар
Шукуҳ

Бугун, 26-сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни муносбати билан Оҳангарон туманида жойлашган ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларининг бирида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда ҳарбий қисм командири томонидан бир қатор ҳарбий хизматчиларга эришган ютуқлари учун ДХХ раҳбарияти томонидан берилган "Аълочи чегарачи" кўкрак нишони ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Шу билан бирга, туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Ғанишер Наврўзов ДХХ фахрийларини, ҳарбий хизматчиларни ҳокимлик ва туман аҳолиси номидан табриклаб, ҳокимликнинг ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирлади.






