Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
2026-11-19 14:25:00 / Янгиликлар

Оҳангарон туманида аҳоли мурожаатларини ўрганиш, уларни қийнаётган муаммоларга жойида ечим топиш ҳамда фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.
Хусусан, бугун, 19-ноябрь куни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Дилшод Саъдуллаев ҳамда туман Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари Маъруф Тошбоев томонидан фуқаролар учун навбатдаги қабул ташкил этилди.
Қабул давомида турли йўналишларга оид мурожаатлар тингланди. Жумладан, уй-жой билан таъминлаш ва мавжуд турар жой масалалари, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, тиббий ёрдам кўрсатиш, моддий кўмак ажратиш ҳамда бошқа ижтимоий ва маиший масалалар юзасидан фуқаролар ўз муаммо ва таклифларини билдирдилар.
Мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида ҳар бир масалага алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг мазмун-моҳияти, келиб чиқиш сабаблари ва ҳал этиш имкониятлари ўрганилди. Айрим мурожаатлар юзасидан масъулларга тегишли тушунтиришлар берилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар бўйича масъул ташкилотлар ва мутасаддиларга тегишли вазифалар юклатилди.






