Давлат хизматчисининг масъулияти ва ижро интизоми — самарали фаолиятнинг муҳим мезони
2026-11-13 09:55:00 / Мажлислар

Оҳангарон тумани ҳокимлигида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ходимларнинг касбий масъулияти ва хизмат маданиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, туман ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Элдор Анорбоев томонидан ҳокимлик аппарати ходимлари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Унда давлат органида белгиланган ички меҳнат тартиби қоидаларига қатъий амал қилиш, давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши, хизмат вазифаларини масъулият билан бажариш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, давлат хизматчисининг фаолияти нафақат зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш, балки хизмат жараёнида юксак масъулият, ҳалоллик, холислик ва фуқароларга нисбатан ҳурмат тамойилларига амал қилиши билан ҳам баҳоланади. Хусусан, хизмат вақтидан самарали фойдаланиш, раҳбарият топшириқлари ва қабул қилинган ҳужжатлар ижросини белгиланган муддатларда таъминлаш, фуқаролар мурожаатларига эътибор билан ёндашиш ҳар бир ходимнинг кундалик фаолиятида устувор бўлиши лозим.
Шунингдек, хизмат одобига зид хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик, жамоада соғлом иш муҳитини сақлаш, хизмат ва шахсий манфаатлар ўртасидаги чегарага риоя этиш ҳамда давлат хизматчисининг жамият олдидаги масъулиятини чуқур англаш зарурлиги қайд этилди.
Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олиниб, ҳокимлик аппарати ходимларига ички тартиб-қоидалар ва хизмат интизоми талабларига қатъий амал қилиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.


