Халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгашининг 34-сессияси бўлиб ўтди
2026-11-11 17:15:00 / Янгиликлар

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Оҳангарон туман прокуратурасининг 2026 йилнинг 9 ойи давомида туман ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларнинг барвақт олдини олиш юзасидан ахбороти тўғрисида.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 22 январдаги «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари сессияларида маърузалар ва ҳисоботларни эшитишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари ҳақида»ги КҚ-360-IV-сонли қарори ижроси тўғрисида.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оҳангарон туманидаги Халқ қабулхонасининг 2026 йил 3-чорак якуни бўйича ҳоким ҳамда туман ташкилотлари ва муассасалари раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти тўғрисида.
4. Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати, мурожаатларни кўриб чиқиш самарадорлиги ҳамда мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
5. Оҳангарон тумани Ички ишлар бўлимининг 2026 йилнинг 9 ойи давомида туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
6. Оҳангарон туманида аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини 2027 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида.
7. Оҳангарон тумани ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича «Йўл харитаси»нинг лойиҳаси тўғрисида.
8. Оҳангарон тумани бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағларни йўналтириш тўғрисида.
9. Оҳангарон туман ҳокимлиги ҳузуридаги «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаси маблағларини йўналтириш тўғрисида.
10. Халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгаши депутатлари томонидан 2026 йилнинг 3-чорак якуни бўйича ўз сайловчилари олдида ахборот бериш графигини тасдиқлаш тўғрисида.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 23 сентябрдаги ПФ-206-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Оҳангарон туманининг 2026 йил куз мавсуми учун «Яшил дастур»ини тасдиқлаш тўғрисида.
12. Оҳангарон туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сон қарорига асосан Оҳангарон туманида 7-босқичли «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича 2026 йилнинг 10 ойи давомида олиб борилган ишлар тўғрисида.
13. Оҳангарон тумани «Ёшлар дафтари» жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида.
Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан Кенгашнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.






