ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШДА АМАЛИЙ НАТИЖАДОРЛИККА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА
2026-11-02 15:25:00 / Янгиликлар

Бугун, 2-ноябрь куни Оҳангарон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Дилшод Саъдуллаев ҳамда туман Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари Маъруф Тошбоев иштирокида фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш ва уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган навбатдаги қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган ижтимоий-иқтисодий масалалар, мавжуд муаммолар ва таклифлар билан масъулларга мурожаат қилишди. Ҳар бир мурожаат алоҳида эътибор билан тингланиб, уларда кўтарилган масалалар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди. Айрим мурожаатларни ҳал этиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.
Қабулдан сўнг, масъуллар айрим мурожаатларда кўтарилган масалаларни бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганишди. Мавжуд вазият билан танишилиб, муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни бартараф этиш имкониятлари кўриб чиқилди.


