Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
2026-10-21 15:35:00 / Янгиликлар

Оҳангарон тумани ҳокими ўринбосари Жамшид Латипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оҳангарон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари Маъруф Тошбоев томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул давомида аҳоли томонидан ижтимоий ҳимоя, бандлик, уй-жой, кадастр, коммунал хизматлар, моддий ёрдам, инфратузилма ва бошқа соҳаларга оид мурожаатлар қабул қилиниб, ҳар бир масала атрофлича ўрганилди.
Мурожаатчилар билан юзма-юз мулоқот жараёнида уларни қийнаётган муаммолар тингланиб, қонунчилик доирасида зарур тушунтиришлар берилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.
Қабулда асосий эътибор фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг ҳаётида учраётган муаммоларга амалий ечим топиш ҳамда мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқишга қаратилди.





