Туман ҳокими томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
2026-09-24 12:45:00 / Янгиликлар

Оҳангарон туманида аҳоли мурожаатларини эшитиш, уларни қонуний асосда ҳал этиш ва фуқароларни қийнаётган масалаларга амалий ечим топишга қаратилган ишлар давом этмоқда.
Туман Халқ қабулхонасида туман ҳокими Баҳром Норқобилов томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган турли масалалар юзасидан мурожаат қилиб, уларнинг ечими бўйича мутасаддилар билан биргаликда фикр алмашилди.
Мурожаатлар асосан уй-жой масаласи, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, таълим кредити ажратиш, моддий ёрдам кўрсатиш, тиббий кўмак олиш ҳамда ишга жойлашиш билан боғлиқ бўлди.
Ҳар бир мурожаат бўйича масаланинг мазмун-моҳияти ўрганилиб, уни ҳал этиш имкониятлари муҳокама қилинди. Айрим мурожаатлар юзасидан масъул раҳбар ва мутасаддиларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.









