Оҳангарон тумани Халқ қабулхонаси биносида ўтказиладиган шахсий қабуллар жадвали
2026-09-02 09:10:00 / Янгиликлар

Аҳоли мурожаатларини ҳал этишда янги тизим йўлга қўйилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 13-март санасида «Аҳоли мурожаатларини кўриб чиқишга оид масалаларда» ўтказган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларидан келиб чиқиб, Оҳангарон тумани ҳокими ва туман ҳокимининг барча ўринбосарлари томонидан ҳар ҳафтада туман Халқ қабулхонаси биносида шахсий қабуллар ўтказилиши белгиланди.
Мазкур мунтазам равишда ташкил этиладиган шахсий қабуллар туман фуқароларида юзага келаётган турли муаммоларни жойида ўрганиш, уларни қисқа муддатларда самарали ҳал этиш ва ижросини таъминлашда мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади.
