Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгашининг навбатдаги 30-сессияси 2026 йил 20 август соат 14:00га чақирилди
2026-08-18 10:15:00 / Янгиликлар

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
– Оҳангарон тумани прокурорининг 2026-йилнинг 6 ойи давомида туман ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти;
– Оҳангарон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг 2026-йилнинг 6 ойи давомида туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
– Оҳангарон тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 2026-йил 6 ойи давомида ҳудудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги ахбороти;
– Оҳангарон тумани маҳаллий бюджетининг 2026-йил 2-чорак якуни билан даромадлар режасининг прогноздан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан режалаштирилаётган харажатлар ҳақидаги туман ҳокимлигининг таклифларини кўриб чиқиш тўғрисида;
– Оҳангарон тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 2026-йил 6 ойи давомидаги фаолияти тўғрисида.
