Оҳангарон туманида 2026 йилнинг иккинчи ярмида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди
2026-08-14 09:20:00 / Янгиликлар

Унда туманда 2026 йилнинг иккинчи ярмида амалга оширилиши белгиланган вазифалар, хусусан, қурилиш ва ободонлаштириш йўналишидаги ишларнинг бориши ҳамда келгуси режалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш ишларини сифатли ташкил этиш, белгиланган лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш, объектларда ишларнинг боришини доимий назорат қилиб бориш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, туман ҳудудидан ўтувчи А-373 магистрал автомобиль йўли бўйидаги ободонлаштириш ишларини янада кучайтириш вазифалари белгилаб берилди. Хусусан, магистрал йўл бўйида жойлашган турар ва нотурар объектларнинг ташқи кўринишини тартибга келтириш, бинолар фасадларини замонавий ва ягона меъморий талаблар асосида шакллантириш, йўл атрофидаги ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш ва обод ҳолатга келтириш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилишда «Яшил макон» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ишлари ҳам муҳокама қилинди. Экилган дарахт ва буталарни сақлаб қолиш, уларни мунтазам суғориш ва парваришлаш, қуриб қолган кўчатлар ўрнини тўлдириш, йўл бўйларида яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилиш якунида масъул раҳбарларга белгиланган вазифаларни аниқ муддатлар асосида ташкил этиш, ҳар бир йўналиш бўйича натижадорликни таъминлаш ҳамда амалга оширилаётган ишларнинг сифатини назорат қилиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.



