Наркожиноятларга қарши жавобгарлик кучайтирилади
2026-08-07 11:10:00 / Янгиликлар

– ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш, унда наркотиклар тайёрланган ёки тайёрланмаганидан қатъий назар, жиноий жавобгарликка сабаб бўлади, 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
– наркожиноятларга ҳомийлик қилган мансабдор шахслар 20 йилгача қамалади;
– жамоат жойларида гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилган шахсларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади;
– наркотикларни уюшган гуруҳ таркибида икки ёки ундан ортиқ давлат ҳудудида ноқонуний муомалага киритганлар 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилади;
– наркожиноят содир этган шахслар жазо муддатини тўлиқ ўтайди ва улар муддатидан илгари шартли озод қилинмайди, шунингдек, уларнинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилмайди;
– наркотикларни кўп миқдорда ҳар қандай усулда ўтказган шахслар энг камида 15 йилга қамалади;
– кучли таъсир қилувчи моддалар таълим ташкилотларида, озодликдан маҳрум қилиш жойларида, Интернет тармоғидан фойдаланиб ёки хавфли рецидивист томонидан муомалага киритилиши 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
– агар шахс бошқа бир шахсни наркотик моддаларни истеъмол қилишга жалб этиши унинг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса 5 йилдан 10 йилгача қамалади;
– вояга етмаган шахсни алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддани истеъмол этишга жалб қилганлар эндиликда маъмурий эмас, балки, тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилади.
