Вазият назорат остига олинди
2026-08-03 15:15:00 / Расмий муносабат

Телеграм ижтимоий тармоғидаги Ecolog.uz каналида Оҳангарон тумани Ободонлаштириш бошқармаси ҳудудида сақланаётган итларнинг ҳолати юзасидан эълон қилинган танқидий материал юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ҳамда Оҳангарон тумани Ободонлаштириш бошқармаси масъул ходимлари иштирокида жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш давомида ҳайвонларни сақлаш шароитлари, уларга ветеринария хизматлари кўрсатилиши, озиқлантириш ва амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳар томонлама таҳлил қилинади.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилади. Ўрганиш якунлари ҳамда қабул қилинган қарорлар ҳақида жамоатчиликка қўшимча ахборот тақдим этилади.
