Оҳангарон тумани ҳокими Баҳром Норқобилов таянч маҳалла сифатида белгиланган “Нуробод” маҳалласи еттилиги аъзолари билан учрашув ўтказди
2026-07-28 15:00:00 / Янгиликлар

Учрашувда “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасида эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик” тадбирларини юқори савияда ташкил этиш, маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш ҳамда аҳоли иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Туман ҳокими маҳалла еттилиги аъзоларига ҳудудларда амалга ошириладиган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш, ички кўчалар, ижтимоий объектлар ва умумий фойдаланиш жойларини тартибга келтириш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш юзасидан тегишли тавсия ва топшириқлар берди.
Шунингдек, “Долзарб 40 кунлик” доирасида аҳоли ўртасида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, фуқароларни ҳашар ва ободонлаштириш тадбирларига фаол жалб этиш, маҳаллаларда ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муҳитини мустаҳкамлаш муҳим вазифалардан бири экани таъкидланди.


