Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгашининг навбатдаги 29-сессияси бўлиб ўтди
2026-07-23 18:00:00 / Янгиликлар

Сессия ишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
– Оҳангарон туман Солиқ инспекцияси раҳбарининг 2026 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи;
– Оҳангарон тумани Тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг 2026 йил 6 ойи давомида ҳудудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги ҳисоботи;
– Экология ва иқлим ўзгариши Оҳангарон тумани бўлими томонидан 2026 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботи;
– Оҳангарон тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбарининг 2026 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида ҳисоботи;
– Оҳангарон туман Халқ қабулхонаси мудири ўринбосарининг 2026 йилнинг 6 ойи давомида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” ҳамда аҳоли муаммолари билан ишлаш аҳволи юзасидан ахбороти;
– Оҳангарон туманида “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”, “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг ҳудудлар кесимида ижроси (ичимлик суви, электр энергияси, табиий газ таъминоти, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли турар-жойларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати) бўйича 2026-йилнинг 6 ойида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот;
– Халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгашининг 2025 йил 9-декабрдаги ВИИ-16-85-10-134-К/25-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида;
– Оҳангарон тумани Адлия бўлими бошлиғининг томонидан 2026 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахбороти.
Кўрилган масалалар юзасидан Кенгашнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.





