Мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари бошланди
2026-07-23 11:40:00 / Расмий муносабат

Телеграм ижтимоий тармоғидаги "Муфаса" каналида «Бу докторлардан қўрқиб кетяпман» сарлавҳаси остида исми кўрсатилмаган номаълум фуқаронинг мурожаати келтирилган. Жумладан мурожаатда шундай дейилади:
«Бир ёрдамингиз керак. Оҳангарон туман шифохонасида қонимдан калий ва натрий таҳлили олмасдан туриб, калий-магний ва натрий-магний осма уколларини қилишди. Қонимдаги креатинин миқдори кеча 328 эди, бугун эса 368 га чиқиб кетибди. Бу ўлимга олиб боради. 450-500 креатинин — бу гемодиализ дегани. Мен бу докторлардан қўрқиб кетяпман».
Мазкур ҳолат юзасидан айни дамда туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Натижалари юзасидан қўшимча ахборот берилади.
