2026-йилнинг 1-июль куни Оҳангарон тумани ҳокими раислигида навбатдаги "Ҳокимлик соати" мажлиси бўлиб ўтади.
2026-06-30 11:00:00 / Мажлислар
Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
1. 2026-йилнинг иккинчи чораги якунлари бўйича макроиқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилиш ҳолати, иқтисодий ўсиш суръатлари, белгиланган прогноз кўрсаткичларининг ижроси, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда кўрсаткичларни янада яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар муҳокамаси.
2. Туманга жалб этилаётган хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш, инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ҳамда экспорт салоҳиятини юксалтириш билан боғлиқ масалалар таҳлили.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-майдаги "Тошкент вилоятини 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 165-сон қарори ижросининг бориши.
4. Ёшлар билан ишлаш тизимини янада ривожлантириш масаласи.
