Саноат корхоналари ва чорвачилик комплексига пресс-тур уюштирилди
2026-06-27 18:25:00 / Пресс-тур

Бугун Оҳангарон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Оҳангарон туманида жойлашган қатор йирик саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарига пресс-тур ташкил этилди.
Пресс-тур давомида журналистлар дастлаб тумандаги кўп тармоқли «Рустам Агро» МЧЖ чорвачилик комплекси фаолияти билан танишдилар. Корхонада чорвачиликни замонавий технологиялар асосида ташкил этиш, наслдор моллар парвариши, озуқа базасини мустаҳкамлаш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида маълумот берилди.
Шундан сўнг ОАВ вакиллари «Ахангаранский Трубо металлургический Завод» МЧЖда бўлиб, металл қувурлар ишлаб чиқариш жараёни, замонавий ускуналар, маҳсулот сифати ва ишлаб чиқариш қувватлари билан яқиндан танишдилар.
Пресс-турнинг навбатдаги манзили «Премиер Электротеч» МЧЖга қарашли замонавий музлаткич ва кондисионер ишлаб чиқариш корхоналари бўлди. Корхонада маҳаллийлаштириш даражаси, энергия тежамкор маиший техника ишлаб чиқариш жараёни, янги технологиялар ҳамда экспорт салоҳияти ҳақида атрофлича маълумотлар тақдим этилди.








