Оҳангарон туманига Мўғулистондан чорва моллари олиб келинади
2026-06-19 11:00:00 / Янгиликлар

Айни дамда Оҳангарон тумани ҳокими Баҳроми Норқобилов бошчилигидаги делегация Мўғулистон давлатида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Ташриф давомида Мўғулистон Ветеринария хизмати раҳбари Алтангирил билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Мўғулистондан Оҳангарон туманига жорий йилда 20 минг бош "Баят" зотли қўйларни олиб келишни ташкиллаштириш юзасидан музокара олиб борилди.
Бунда зотдор қўйларни юборишдан олдинги карантин тадбирларини ташкил этиш, соғлом ҳудудлардан қўйларни танлаб олиш, карантин даврида касалликларга қарши диагностик текширувлар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунларига кўра жорий йилда Оҳангарон туманига Мўғулистоннинг чорва касалликларидан ҳоли ҳудудларидан 20 минг бош зотдор қўйларни етказиб беришда ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувга эришилди.

