Қонун устуворлигини таъминлаш — адолатли жамият пойдевори
2026-06-11 08:55:00 / Янгиликлар

“Ўзбекистон — 2030“ стратегияси мамлакатимизни янги ривожланиш босқичига олиб чиқувчи муҳим дастуриламал ҳужжат ҳисобланади. Ушбу стратегиянинг энг муҳим ва фундаментал йўналишларидан бири — қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этишдир. Бу йўналиш давлат органларининг халққа яқинлашиши, адолат мезонларини мустаҳкамлаш ва коррупциядан холи жамият қуришнинг ҳуқуқий кафолатидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.09.2023 йилдаги “Ўзбекистон — 2030“ стратегияси тўғрисидаги ПФ-158-сон Фармонининг Қонун устуворлигини таъминлаш ва халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этишда Қонун устуворлигини таъминлаш — адолатли жамият пойдевори „Ўзбекистон — 2030“ стратегиясида қонун устуворлигини таъминлаш бўйича аниқ ва қатъий вазифалар белгилаб берилган. Қонун устуворлиги жамиятда адолат, тенглик ва очиқлик муҳитини яратади. Стратегия доирасида бу борада қуйидаги асосий устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилган:
Хусусан, суд тизимининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар бирон бир ташқи таъсир ёки босимсиз, фақат қонунга бўйсунган ҳолда қарор қабул қилиши шарт. Стратегияда суд ҳимоясини таъминлаш имкониятларини янада кенгайтириш, суд жараёнларида саргардонликка барҳам бериш назарда тутилган.
Шунингдек, одил судловга эришиш даражасини ошириш, яъни ҳар бир фуқаро ўзининг бузилган ҳуқуқларини суд орқали тезкор ва адолатли тиклай олиши учун рақамли технологиялар кенг жорий этилмоқда. Масалан, „Э-суд“ ва бошқа электрон тизимлар орқали ҳужжатбозлик қисқартирилиб, шаффофлик таъминланмоқда.
Қонун олдида ҳамма тенг бўлган жамиятда фуқароларнинг давлатга ва келажакка бўлган ишончи ортади. Бу эса мамлакатга хорижий инвестицияларнинг кириб келиши ва иқтисодий барқарорлик учун ҳам мустаҳкам пойдевор яратади.
Албатта, Халқ хизматидаги давлат бошқаруви „Давлат халққа хизмат қилиши керак“ Ушбу стратегиянинг энг катта фалсафий ва амалий ғояси — “Давлат органлари халққа хизмат қилиши керак, халқ давлат органларига эмас” деган тамойилдир.
Шунингдек, давлат хизматларини рақамлаштириш, яъни фуқароларнинг идораларма-идора сарсон бўлиб юришига барҳам бериш мақсадида давлат хизматларининг 100 фоиз электрон шаклга ўтказилиши мақсад қилинган. Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали юзлаб хизматлардан уйдан чиқмасдан фойдаланиш имконияти яратилган.
Маҳалла тизимини кучайтириш орқали, „Маҳалла — халқ билан мулоқотнинг кўприги“ тамойили асосида барча ижтимоий-иқтисодий масалаларни бевосита жойида, маҳалла даражасида ҳал этиш тизими йўлга қўйилди. Маҳалладаги еттилик тизими аҳолининг муаммоларини аниқлаш ва уларни тезкор ҳал этишда бош бўғинга айланди.
“Ўзбекистон — 2030“ стратегиясида белгиланган қонун устуворлигини таъминлаш ва халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши шунчаки режа эмас, балки халқимизнинг фаровон ва муносиб ҳаёт кечириши учун ташланган улкан стратегик қадамдир. Ушбу ислоҳотлар тўлиқ амалга ошиши натижасида мамлакатимизда адолатли суд тизими шаклланади, коррупция кескин камаяди ва давлат идоралари фуқароларнинг энг яқин кўмакчисига айланади. Зеро, қонун устувор бўлган ва халқига садоқат билан хизмат қиладиган давлат ҳеч қачон ютқазмайди ва бундай жамият юксалишда давом этади.
Жамшид Ҳайдаров, Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман суди раиси.
