Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгашининг навбатдаги 28-сессияси чақирилди
2026-06-09 17:05:00 / Янгиликлар

Сессия иши 2026-йил 12-июнь куни соат 14:00да бўлиб ўтади.
кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган.
1. Оҳангарон туманидаги эҳтиёжманд оилаларга туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида;
2. Оҳангарон тумани даражасида ёшлар ўртасида ўтказиладиган тадбирларни амалга ошириш учун “Ёшлар дафтари” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида;
3. Оҳангарон туманида 7-босқич “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида;
4. Оҳангарон туманида ёшлар учун ёзги таътилни мазмунли ва самарали ташкил этишга қаратилган “Долзарб 90 кун” чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида;
5. Оҳангарон тумани бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағларни йўналтириш тўғрисида.
