Таъмирлаш ишлари олиб борилди
2026-05-12 16:05:00 / Расмий муносабат

Instagram ижтимоий тармоғидаги Olmaliqhayotii саҳифасида Оҳангарон туманининг "Қизилой" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автойўлнинг айрим қисмлари носоз ҳолатга келгани юзасидан танқидий мурожаат эълон қилинди.
Мазкур ҳолат Оҳангарон туман ҳокимлиги томонидан зудлик билан ўрганилиб, масъул ташкилотлар иштирокида жойига чиққан ҳолда таҳлил қилинди. Ўрганишлар давомида йўл қопламасининг айрим нуқталарида ҳаракат иштирокчилари учун ноқулайлик туғдираётган камчиликлар мавжудлиги аниқланди.
Шундан сўнг, туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан мавжуд имкониятлар доирасида автойўлнинг носоз қисмларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.
Оҳангарон туман ҳокимлиги фуқаролар ва оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан билдирилаётган таклиф ва мурожаатларга доимий эътибор қаратилишини маълум қилади. Ҳудудлардаги инфратузилма объектларининг ҳолатини яхшилаш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз шароитларни таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.
Оҳангарон туман ҳокимлиги жамоатчилик назоратига бефарқ бўлмаган фуқаролар ва блогерларга миннатдорлик билдиради ҳамда аниқланган муаммолар юзасидан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилади.


