Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
2026-05-08 11:35:00 / Янгиликлар

9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Оҳангарон тумани “Қорахитой” маҳалласи ҳудудида жойлашган хотира майдонида тантанали тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда туман ҳокими Баҳром Норқобилов иштирок этиб, тумандошларимизни қутлуғ сана — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан самимий табриклади. У ўз нутқида бу сана халқимизнинг хотира ва қадр тушунчаларига бўлган юксак эҳтиромини янада мустаҳкамлашини таъкидлади.
Тадбир давомида туман ҳокими бошчилигида барча корхона ва ташкилотлар, муассасалар жамоалари уруш ва меҳнат фронтида фидойилик кўрсатган, шунингдек, орамиздан ўтган юртдошлар хотирасига бағишлаб барпо этилган монумент пойига гулчамбар қўйиш маросимида қатнашдилар.
Маросим давомида марҳумлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилиб, уларнинг эзгу амаллари ва жасорати эъзоз билан ёдга олинди. Тадбир иштирокчилари ушбу куннинг мазмун-моҳиятини чуқур ҳис этган ҳолда, хотира ва қадриятларини улуғлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканини таъкидладилар.









