Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
2026-05-07 14:05:00 / Янгиликлар

Оҳангарон тумани да аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш, уларнинг мурожаатларини жойида кўриб чиқиш ва амалий ечим топиш мақсадида, навбатдаги фуқаролар қабули ташкил этилди.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Дилшод Саъдуллаев томонидан Халқ қабулхонасида ўтказилган мазкур қабулда фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган бир қатор масалалар билан мурожаат қилишди.
Қабул давомида уй-жой масалалари, коммунал хизмат кўрсатиш сифати, ижтимоий ёрдам турларидан фойдаланиш, тиббий хизматлар билан боғлиқ муаммолар ҳамда бошқа кундалик ҳаётда учраётган долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди.
Ҳар бир мурожаат алоҳида кўриб чиқилиб, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда уларни ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Айрим масалалар бўйича фуқароларга ҳуқуқий ва амалий тушунтиришлар берилди, мураккаброқ ҳолатлар эса қўшимча ўрганиш ва назоратга олинди.







