Бугун Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 25-сессияси бўлиб ўтди.
2026-05-05 13:20:00 / Янгиликлар

Сессия кун тартибига кўра, Оҳангарон тумани маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағларидан фойдаланиш тўғрисида Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Дилшод Садуллаев ҳамда 2026 йил 1-чоракда “Ташаббусли бюджет” жараёнларини молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар тўғрисида Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг ўринбосари Самандар Қўчқоровнинг ахбороти тингланди.
Шунингдек, Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгашининг 2026 йил 19 мартдаги ВИИ-23-20-10-134-К/26-сонли ва 2026 йил 25 мартдаги ВИИ-23-22-10-134-К/26-сонли қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда қонунга мувофиқлаштириш тўғрисида ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 12 мартдаги “Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбаларини аниқлаш ҳамда улардан фойдаланишни тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида”ги КҚ-325-В-сон Қарори тўғрисида Кенгаш котибияти мудири Мадҳия Нишанованинг ахборотлари тингланди.
Сессия ишида кўриб чиқилган масалалар юзасидан Кенгашнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.







