"Эйвалек"да сайёр қабул ўтказилди
2026-04-28 15:05:00 / Янгиликлар

Бугун Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Нилуфар Нормирзаева томонидан Оҳангарон тумани “Эйвалек” маҳалласи аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди. Унда фуқароларнинг турли йўналишлардаги мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.
Қабул жараёнида аҳоли вакиллари томонидан моддий ёрдам олиш, бепул тиббий хизматдан фойдаланиш, коммунал хизматлар сифатини яхшилаш, уй-жой, инфратузилма билан боғлиқ масалалар ҳамда бошқа ижтимоий аҳамиятга эга муаммолар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Мурожаатларнинг айримлари жойнинг ўзидаёқ ижобий ҳал этилди. Қолган масалалар бўйича мутасадди ташкилотлар ва масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.






