Ўрганиш ишлари олиб борилмоқда
2026-04-08 16:00:00 / Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқда Оҳангарон тумани "Убайд" маҳалласида яшовчи, исми кўрсатилмаган фуқаро томонидан мазкур маҳаллада янги қурилган коттеджларда ичимлик суви билан боғлиқ муаммо мавжудлиги тўғрисида видеомурожаат тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жумладан, ушбу маҳалла Оҳангарон шаҳри билан чегарадош ҳудудда жойлашган бўлиб, электр таъминоти айнан шу шаҳар тармоғига уланган. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли икки кун мобайнида электр таъминотида бир неча марта узилишилар бўлган. Шу сабабли, мазкур маҳаллага сув етказиб берувчи насослар вақтинчалик ишламай қолган.
Айни дамда "Тошкент вилояти сув таъминоти" Оҳангарон тумани филиали томонидан ушбу вазият назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Тез орада муаммо ижобий ҳал этилиши кутилмоқда.
