“TOSHKENT CONCH CEMENT" МЧЖ ҚКда ташкил этилган пресс-тур ҳақида ПРЕСС-РЕЛИЗ
2026-04-07 18:05:00 / Пресс-релизлар

Оҳангарон туманида инвестиция, савдо ва саноат йўналишида амалга оширилаёган ислоҳотлар юзасидан “TOSHKENT CONCH CEMENT" МЧЖ ҚКда ташкил этилган пресс-тур ҳақида ПРЕСС-РЕЛИЗ
2026 йилнинг 7 апрель куни Оҳангарон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан туманда инвестиция, савдо ва саноат йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг ёритиш мақсадида, оммавий ахборт воситалари учун “TOSHKENT CONCH CEMENT" МЧЖ ҚКга пресс-тур уюштирилди.
Мазкур йўналишда Оҳангарон туманида жорий йилнинг 1-чорагида ижобий натижаларга эришилган.
Жумладан, инвестиция дастурига асосан чорак давомида ҳудудий лойиҳалар доирасида 47,2 млн доллар хорижий инвестициялар (ўсиш – 126 фоиз) ўзлаштирилди.
Шундан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар – 47,2 млн доллар (126 фоиз).
Шунингдек, 2 та лойиҳа ишга туширилиб, 190 та янги иш ўринлари яратилди.
Мисол учун, Оҳангарон туманида "Ahangaranskiy Trubniy Metallurgicheskiy Zavod" МЧЖ ҚК томонидан қиймати 13,4 млн доллар бўлган “Кенг турдаги металл қувурларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси доирасида 180 та иш ўрни яратилди. Қуввати йилига 190 минг тонна иссиқкатан пўлат маҳсулоти, шундан иссиқкатан штрипс – 150 минг тн, пўлат сляб - 40 минг тн.
2026 йил 1-чорак давомида экспорт ҳажми 39,0 млн долларни ташкил этди (ўсиш – 101 фоиз). (Саноат 35,5 млн. доллар ва мева-сабзавот 3,5 млн. доллар маҳсулотлари.
Мисол учун: ўтган йилга нисбатан электротехника 1,3 млн.доллар, 0,7 млн.доллар, озиқ-овқат ва енгил саноат маҳсулотлари 0,9 млн. долларга ошган).
Мазкур йўналишда 2026 йил якунига қадар амалга ошириладиган долзарб вазифалар.
Инвестиция дастурига асосан ҳудудий лойиҳалар доирасида 230,0 млн доллар инвестициялар ўзлаштирилишини таъминлаш (ўсиш – 125,2 фоиз). Жумладан:
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар 230,0 млн доллар (шундан, III чоракда 65,0 млн доллар, IV чоракда 60,0 млн доллар);
Шунингдек, 29 та лойиҳа ишга туширилади ва 1 379 та янги иш ўринлари яратилади.
Мисол учун, "RICOMEL BEVERAGES" МЧЖ корхонаси томонидан қиймати 24,0 млн долларлик “Мева шарбатларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси доирасида 300 та иш ўрни яратилади.
160, млн. доллар экспортни таъминлаш (ўсиш – 123 фоиз).
Жумладан, III чоракда 45,0 млн доллар, IV чоракда 40,0 млн доллар экспортни таъминлаш (электротехника 1,5 млн. доллар, тўқимачилик 1,2 млн. доллар ва мева-сабзавот маҳсулотлари 1,3 млн. доллар)
Маҳаллийлаштириш дастурида 2 та лойиҳа томонидан 42 млн долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарилади.
Давлат харидларида 35 фоиз қисми “маҳаллий контент” томонидан етказиб бериш орқали импортни оптималлаштириш чоралари кўрилади.
“TOSHKENT CONCH CEMENT" МЧЖ ҚК тўғрисида:
Мазкур корхона Оҳангарон туманининг “Қизилой” маҳалласида барпо этилган. Лойиҳанинг мақсадиа тумандаги мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиб, сифатли цемент маҳсулотини ишлаб чиқариш. Лойиҳа 2024 йилда ишга туширилган.
Ажратилган ер майдони: 217,0 гектар.
Лойиҳа қиймати: 200,0 млн.долл. тўғридан-тўғри хорижий инвестиция.
Хорижий ҳамкори: “ANHUI CONCH CEMENT CO” компанияси (Хитой)
Йиллик қуввати: йилига 2,5 млн. тонна цемент маҳсулотини ишлаб чиқариш.
Иш ўрни: 300 та.
Йиллик бюджетга тушум: 15 300,0 млн.сўм.
