"Туман ҳокими олимпиадаси" мусобақаларига старт берилди
2026-03-25 09:15:00 / Янгиликлар

Юртимиз бўйлаб ёш спортчилар ўртасида ўтказиладиган “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ҳамда “Президент Олимпиадаси” спорт мусобақаларининг 2026-йилги мавсумига тантанали равишда старт берилди.
Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан йўлга қўйилган мазкур нуфузли мусобақалар ёш авлодни соғлом турмуш тарзига кенг жалб этиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш, иқтидорли ва истиқболли спортчиларни саралаб олиш ҳамда келгусида халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган чемпионларни тарбиялашга қаратилган.
Мусобақалар 13–14 ёшли спортчилар, бадиий гимнастика спорт тури бўйича эса 11–12 ёшли қизлар ўртасида ташкил этилади.
Беллашувлар 21 та Олимпия спорт тури бўйича 205 та дастур асосида ўтказилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан, мазкур олимпиаданинг туман босқичи – "Туман ҳокими олимпиадаси" мусобақаларига старт берилди.
Тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Баҳром Норқобилов қатнашиб, иштирокчиларга омадлар тилади. Спортчилар билан илиқ ва самимий мулоқотда бўлди.








