Энг кучли ҳамшира аниқланди
2026-03-18 14:55:00 / Янгиликлар

Оҳангарон туман Тиббиёт бирлашмасида “Ҳамшира – 2026” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур танловда тумандаги тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган ҳамширалар иштирок этиб, уларнинг назарий билимлари, амалий кўникмалари, беморлар билан мулоқот маданияти ҳамда касбий маҳорати синовдан ўтказилди.
Танлов якунига кўра иштирокчилар қуйидаги натижаларни қайд этди:
1-ўрин — Навбаҳор Пардаева, Илғор оилавий шифокорлик пункти тиббий бригада патронаж ҳамшираси;
2-ўрин — Ҳолида Ҳасанова, 38-оилавий поликлиника тиббий статист ҳамшираси;
3-ўрин — Гулноза Бойназарова, Кўчбулоқ оилавий шифокорлик пункти тиббий бригада доя патронажи.
Ғолиб ва фаол иштирокчилар бирлашма раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Танловда 1-ўринни қўлга киритган Навбаҳор Пардаева кўрик-танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлди.






