“Янги ҳаёт” маҳалла аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-03-05 14:40:00 / Янгиликлар

Оҳангарон тумани ҳокими Баҳром Норқобилов “Янги ҳаёт” маҳалласи аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда, шунингдек, Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгаши раиси Иброҳим Раҳмонов ҳам иштирок этди.
Мулоқот давомида дастлаб жорий йилнинг 20 январь куни ушбу маҳалла аҳолиси билан ўтказилган очиқ мулоқотда билдирилган мурожаатлар ижроси атрофлича таҳлил қилинди. Аҳоли томонидан кўтарилган масалаларнинг ҳал этилиши бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, айрим мурожаатларни ижобий ҳал этишда сусткашликка йўл қўйган мутасадди раҳбарлар кескин огоҳлантирилди. Шу билан бирга, мавжуд муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Учрашув давомида аҳолининг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва мурожаатлари ҳам тингланиб, уларнинг ечими юзасидан масъул ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, топшириқларнинг ижроси устидан депутатлик корпуси орқали қатъий назорат ўрнатилиши лозимлиги таъкидланди.




