Четсув маҳалласида ёшлар муаммолари ва таклифлари ўрганилди.
2026-02-26 17:00:00 / Янгиликлар

Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда маҳалла ёшларининг турли соҳаларда эришаётган ютуқлари алоҳида эътироф этилди. Хусусан, таълим, спорт, тадбиркорлик ва ижтимоий фаоллик йўналишларида фаол иштирок этаётган йигит-қизларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланиши таъкидланди.
Шу билан бирга, учрашув давомида ёшларни қийнаётган масалалар ҳам тингланди. Улар томонидан касб-ҳунар ўрганиш, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш, спорт тўгараклари ва инфратузилмани яхшилаш борасидаги таклиф ва мурожаатлар билдирилди.
Ҳоким ҳар бир масала юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар бериб, мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб берди. Мурожаатлар ижросини назоратга олиш ва ёшлар билан мулоқотни мунтазам давом эттириш зарурлиги қайд этилди.




