Навбатдаги "Ҳокимлик соати" йиғилиши бўлиб ўтди
2026-02-25 11:10:00 / Янгиликлар

Йиғилишда бир қатор муҳим масалалар атрофлича таҳлил қилинди. Хусусан, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларининг бориши, “ijro.gov.uz” тизимидаги топшириқлар ижроси ҳолати, аҳоли мурожаатлари бўйича ишлар муҳокама қилинди. Мавжуд муаммо ва камчиликлар кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсумига тайёргарлик кўриш, кўчат экиш ҳудудларини белгилаш, парвариш ишларини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, “оталиққа” олинган ҳамда “оғир” тоифадаги ёшларга бириктирилган раҳбарлар томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳам таҳлил этилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш ва муаммоларини ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шу билан бирга, туманда янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил этилди.
Муҳокамалар якунида аниқланган хато ва камчиликларга йўл қўйган масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича қатъий кўрсатмалар берилди.




