МУҲИМ МАСАЛА МУҲОКАМА МАРКАЗИДА
2026-02-16 14:05:00 / Янгиликлар

Оҳангарон тумани ҳокими Баҳром Норқобилов “Нуробод” маҳалласида жойлашган Тошкент вилояти Фтизиатрия ва пульмонология шифохонаси фаолияти билан танишди.
Жойига чиққан ҳолда ўтказилган муҳокамада ҳоким ўринбосари Ихтиёр Қурбонов, муассаса раҳбари Бахтиёр Содиқов ҳамда Оҳангарон туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Жавлон Кадиров иштирок этди.
Суҳбат давомида шифохонанинг аҳоли яшаш ҳудудларига яқин жойлашгани, касалликларнинг хусусияти, даражаси, атроф-муҳитга таъсир эҳтимоли, муассасанинг туман маркази ва халқаро магистрал йўлга яқинлиги каби омиллар атрофлича кўриб чиқилди. Шунингдек, муассасани бошқа ҳудудга кўчириш масаласи юзасидан мутахассисларнинг фикр ва таклифлари тингланди.
Муҳокама якунида масъулларга барча омилларни чуқур ўрганган ҳолда шифохонани бошқа жойга кўчириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси белгилаб берилди.



