Рўйхатга олиш бўйича махсус штаб фаолият кўрсатмоқда
2026-01-28 15:20:00 / Янгиликлар

Мазкур ишларнинг самарали ташкил этилиши, жараённи мувофиқлаштириш ва умумлаштириш мақсадида, туманда махсус штаб ташкил этилган. Штаб аъзолари томонидан онлайн рўйхатдан ўтаётган жисмоний ва юридик шахслар ҳақидаги маълумотлар тизимли равишда умумлаштириб борилмоқда.
Шунингдек, рўйхатга олиш жараёнида маълумотларнинг тўлиқ, аниқ ва ишончли киритилишини таъминлаш мақсадида, жойларда фаолият олиб бораётган масъул ходимларга услубий тавсиялар ва амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Онлайн тизим билан ишлашда учраётган муаммоларни бартараф этиш, камчиликларга йўл қўймаслик бўйича тегишли йўриқномалар берилмоқда.
Аниқланган камчиликлар бўйича тезкор чоралар кўрилиб, уларни бартараф этиш орқали рўйхатга олиш ишларининг сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таъкидлаш жоизки, ушбу жараён келгусида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, манзилли дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳурматли тумандошлар!
Агарда Сизда рўйхатга олиш борасида саволлар туғилса, штабнинг қуйидаги рақамларига қўнғироқ қилиб, саволларингизга жавоб олишингиз мумкин:
99-008-60-81
99-624-06-06




