КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТНИ ТАНАЗЗУЛГА ЕТАКЛОВЧИ ИЛЛАТ!
2026-01-23 11:20:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида барча соҳалар бўйича чуқур ислоҳотлар жадал суратлар билан олиб борилмоқда.
Хусусан, 2025 йилнинг 26 декабрь куни Олий Мажлисга ҳамда Ўзбекистон ҳалқига йўллаган Мурожаатномасида назарда тутилган устувор вазифа коррупцияга қарши курашиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, уни олдини олишнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси яратилди.
Биз – тиббиёт ходимлари адолатли, эркин ва тараққиёт сари интилаётган жамиятда фаолият юритар эканмиз, бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда шаффофликни таъминлаш ва халқ манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларимизга масъулият билан ёндошишимиз ва фаолликни намоён қилиб, жонажон халқимизни рози бўлишини асосий мақсадимиз деб билишимиз лозим.
Маълумки, мамлакатимизнинг барча соҳаларида қисқа вақт ичида қатор электрон модулларни ўзида жамлаган Ягона тиббиёт ахборот тизими (Д-МEД) яратилиб, шифохонамизда ишга туширилгани коррупция ҳавфларини барвақт аниқлаш ва олдини олишга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.
Ҳурматли дўстлар!
Коррупция, бюрократия, таъмагирлик ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини олдини олишда ҳар бир шахснинг фаол иштироки ва ҳақиқатни ҳимоя қилишдаги кўмаги асосий ўринни эгаллайди. Шу сабабли Сиздан коррупциянинг ҳар қандай кўринишига гувоҳ бўлган бўлсангиз, Тошкент вилояти Оҳангарон туман тиббиёт бирлашмасининг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришга мўлжалланган қуйидаги алоқа каналлари орқали мурожаат қилинг:
Ишонч телефонлари — 1203; 1103, 93-336-96-87;
Бевосита шифохона директорига;
Бевосита Коррупцияга қарши ички назорат бўлимига;
Шифохонанинг Одоб-ахлоқ комиссияси бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин бўлади.
