"Убайд" маҳалласи аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-01-22 16:30:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида маҳалла аҳолиси томонидан қатор долзарб масалалар кўтарилди. Хусусан, электр таъминотидаги узилишлар, оқова ва ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар, кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришдаги қийинчиликлар, яйловлардан фойдаланиш масаласи, атроф-муҳит ва экологияни муҳофаза қилиш, таълим тизимидаги камчиликлар, врачлик пункти фаолияти, айланма йўл қурилишини охирига етказиш, шунингдек, пиёдалар йўлакчалари қуриш каби масалалар фуқаролар томонидан очиқ-ойдин билдирилди.
Туман ҳокими ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглаб, улар юзасидан тегишли соҳа раҳбарлари ва мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди. Муаммоларни бартараф этиш бўйича масъул идоралар белгиланиб, ҳар бир масала бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳамда аниқ ижро муддатлари кўрсатиб ўтилди.
Учрашув якунида аҳолининг мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли ҳал этиш, фуқаролар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий шароитни яхшилаш устувор вазифа эканлиги таъкидланди.









