Мен рўйхатдан ўтдим, сиз-чи?
2026-01-19 09:20:00 / Янгиликлар
Бугун Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи босқичи изчил давом этмоқда. Ушбу муҳим жараён аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги реал ҳолатни аниқлашга қаратилган.

Мен census.stat.uz расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиб, Оҳангарон тумани аҳолисини ушбу умумдавлат тадбирида фаол иштирок этишга чорлайман.
Рўйхатга олиш натижалари мамлакатимиз тараққиётини режалаштириш, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган самарали қарорлар қабул қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Сиз-чи, рўйхатдан ўтдингизми?
Бунёд Акбаров, Оҳангарон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи.

