Туман ҳокими марказий шифохона фаолияти билан танишди
2025-12-22 15:25:00 / Янгиликлар

Ташриф давомида туман ҳокими шифохонада яратилган шарт-шароитлар, беморларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганди. Хусусан, муассасада жорий этилган замонавий тиббий ускуналар ва технологиялар кўздан кечирилиб, уларнинг амалиётда қўлланилиши билан танишилди.
Шунингдек, туман раҳбари шифохона бўлимларида даволанаётган беморлар билан мулоқот қилди. Улардан саломатлик ҳолати ва тиббий хизматлар ҳақида фикр-мулоҳазалар сўралди. Туман ҳокими беморларга соғлик-саломатлик тилаб, шифокорлар ва тиббиёт ходимларига масъулиятли фаолияти учун миннатдорлик билдирди.
Ташриф давомида тиббий хизмат сифатини янада ошириш, аҳолига қулай ва самарали тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.









