Туман ҳокими ярмарка фаолияти билан танишди
2025-12-22 15:20:00 / Янгиликлар

Оҳангарон тумани ҳокими Баҳромжон Норқобилов мазкур ярмарка фаолияти билан бевосита танишиб, савдо жараёнлари, маҳсулотлар нархи ва сифати, шунингдек, аҳоли учун яратилган қулайликлар ҳолатини ўрганди. Ярмаркада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва фермер хўжаликлари томонидан гўшт, сут маҳсулотлари, сабзавот-полиз маҳсулотлари, ун ва ун маҳсулотлари ҳамда бошқа турдаги кундалик истеъмол товарлари бозор нархларидан арзонлаштирилган ҳолда таклиф этилмоқда.
Туман ҳокими ярмарка иштирокчилари ва харидорлар билан суҳбатлашиб, аҳолининг фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини тинглади. Савдо жараёнларини тартибли ташкил этиш, маҳсулотлар сифатини назорат қилиш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича масъул ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берди.






