Оҳангарон тумани ФВБ бошлиғи Бунёд Акбаровнинг аҳолига муожаати
2025-12-15 14:05:00 / Янгиликлар

Жумладан, 2025-йилнинг ўтган 11 ойи давомида туман ҳудудида жами 38 та ёнғин содир бўлди.
Таҳлилларга кўра, содир бўлган ёнғинларнинг 28 таси, яъни 75 фоизи аҳоли яшаш хонадонларида қайд этилган. Ёнғинларнинг келиб чиқишига асосан фуқаролар томонидан давлат стандартидан ўтмаган, сертификатга эга бўлмаган ёки қўлбола усулда ясалган электр иситиш мосламалари ҳамда маиший электр жиҳозларидан фойдаланиш сабаб бўлмоқда.
Шунингдек, ис газидан заҳарланиш ва газ-ҳаво аралашмасининг чақнаш ҳолатларига газ жиҳозларидан нотўғри фойдаланиш, дудбўрон, мўрикон ва шамоллатиш тизимларини иситиш мавсуми бошланишидан олдин мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказмаслик асосий омил бўлиб қолмоқда.
Шу муносабат билан, сиз азиз фуқаролардан қуйида келтирилган оддий, аммо ниҳоятда муҳим бўлган қоидаларга қатъий амал қилишингизни сўраб қоламан:
• ёнғин тасодиф эмаслиги ва унинг келиб чиқишига кўпинча ўзимиз сабабчи бўлишимизни ёдда тутинг;
• ёнғин хавфсизлиги қоидаларига доимий амал қилишни кундалик одатга айлантиринг;
• вояга етмаган ёш болаларни уйда қаровсиз қолдирманг;
• газ плиталари ва бошқа газ жиҳозларининг жойини ўзбошимчалик билан ўзгартирманг;
• ёнғин чиқиш хавфи юқори бўлган носоз электр ускуна ва жиҳозлардан фойдаланманг;
• газ жиҳозларида носозлик аниқланганда ёки ёнғин билан боғлиқ ҳолатлар содир бўлганда дарҳол 112 қисқа рақами орқали мутахассисларга мурожаат қилинг.
Хавфсизлик қоидаларига амал қилиш — ҳар бир фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғини асраш гаровидир.
