Туман ҳокимлигида навбатдаги "Ҳокимлик соати" бўлиб ўтди
2025-12-09 15:25:00 / Янгиликлар

Йиғилишда, аввало, даврий нашрларга обуна ишларининг бориши таҳлил этилиб, камчиликлар қайд этиб ўтилди.
Шунингдек, қиш-баҳор мавсумида аҳолини зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида, захира яратиш масаласи кўриб чиқилди. Ҳоким ушбу муаммо юзасидан мавжуд имкониятларни тўлиқ сафарбар этиш юзасидан тегишли масъулларга кўрсатмалар берди.
Йиғилишда ижро интизомининг ҳолати, масъул раҳбарлар ва ижрочилдарнинг топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариши бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Бундан ташқари, йиғилишда яқинлашиб келаётган Янги йил байрами муносабати билан туманда кўтаринки кайфиятни таъминлаш, байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш юзасидан ҳам таклиф ва вазифалар белгиланди.
Шунингдек, Янги йил арафасида аҳоли учун арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасини ташкил этиш масаласи муҳокама этилди. Мутасаддиларга ярмарка тайёргарликларини белгиланган тартибда амалга ошириш ва аҳолига қулайлик яратиш бўйича қатор топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида Дониёр Мадиримов кўрилган масалалар ижросини тизимли назоратга олиш муҳимлигини қайд эттиб ўтди.



