Ҳарбий қисм ташкил топганлиги муносабати билан тантаналаи тадбир бўлиб ўтди
2025-12-01 08:35:00 / Янгиликлар
Шукуҳ

Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинларига қарашли, Оҳангарон туманида жойлашган ҳарбий қисм ташкил топганлигининг 26 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Оҳангарон тумани ҳокимлиги, ҳамкорликдаги куч тузилмалар, ДХХ чегара қўшинларининг фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Байрам тадбирида жанговар хизмат фаолиятида эришган ютуқлари учун бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар раҳбарият ҳамда туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари, ёрлиқ ва кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
ДХХ чегара қўшинлари ансамбли ҳамда туман Маданият бўлими томонидан концерт дастури намойиш этилди.









