Бир ватан, бир эл, бир байроқ!
2025-11-18 12:40:00 / Янгиликлар
Шукуҳ

Оҳангарон туманида байроғимиз қабул қилинганлигининг 34 йиллиги муносабати билан "Бир ватан, бир эл, бир_байроқ!" шиори остида тантанали тадбир ташкил этилди.
Тадбирда туманимиз нуронийлари, фаоллар ҳамда ёшлардан иборат кенг жамоатчилик томонидан байроқ марафони ташкил этилди.
Оҳангарон тумани нуронийлари барча юртдошларимизни бугунги қутлуғ сана билан муборакбод этишди.
Байрамга ҳамоҳанг тарзда 5 нафар ёшга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди.
Туманимиз бўйлаб байрам тантаналари давом этмоқда.









