БУТУНЖАҲОН ТУРИЗМ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БИР ГУРУҲ СОҲА ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ!!!
2025-10-04 14:30:00 / Янгиликлар

Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Мирзаев Саъдулла Мирзаевич, Вилоят туризм бошқармаси бўлим бошлиғи Нормаматов Комил Обиджонович ҳамда Сентоб туризм қишлоғидаги «Ҳарсанги Калон» оилавий меҳмон уйи раҳбари Амонов Бекмуродлар туризм соҳасидаги хизматлари учун «Туризм фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди!
Мукофотни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим оʻзгариши вазири Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов шахсан топширди.


