Нурота туман “Баркамол авлод” болалар мактабида очиқ мулоқот бўлиб ўтди
2025-09-20 10:55:00 / Матбуот анжуманлари

Нурота туман “Баркамол авлод” болалар мактабида муассаса томонидан жорий йилда амалга ошрилган ишлар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда мактаб маъмурияти, тўгарак раҳбарлари иштирок этди. Мулоқот давомида Мактабдан ташқари таълимни янада ривожлантириш, тўгараклар иш сифати ва янги йўналишлар бўйича таклифлар, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда ижодий қобилиятларини ривожлантириш ва ёзги “Долзарб 90 кун” тадбирлари юзасидан сўз юрутилди.
Йиғилиш якунида келгуси ўқув йилида қўшимча тўгараклар очиш, замонавий технологияларни жорий этиш ва ота-оналар билан доимий ҳамкорликни кучайтиришга доир амалий таклифлар илгари сурилди.
Маълумот ўрнида Нурота туман “Баркамол авлод” болалар мактаби 2024-2025 ўқув йилида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан тасдиқланган йиллик режага асосан 7 йўналишда 30 та тўгараклар фаолият олиб бориб, 800 нафар ўқувчи ёшлар ўз қизиқишига кўра тўгаракларга жалб қилинган.




